uz +99870-716-21-58 Ду-Жу: 09:00 - 18:00 111714, Ўзбекистон, Тошкент вил, Чирчиқ ш, A.Навоий пр. 92
uz +99870-716-21-58 Ду-Жу: 09:00 - 18:00 111714, Ўзбекистон, Тошкент вил, Чирчиқ ш, A.Навоий пр. 92
«ЧИРЧИҚ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ЗАВОДИ»
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

VECTOR СИНОВДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ

Тошкент вилоятининг Пскент туманида кластер раҳбарлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, маҳаллий ҳокимият, банклар ва «Ўзагролизинг» АЖ вакиллари иштирокида Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва «Ростсельмаш» компаниясининг ҳамкорликдаги маҳсулоти – VECTOR 410 русумли ғалла ўриш комбайнининг кўргазмаси бўлиб ўтди.

Комбайн шу ердаги ғалла майдонининг ўзида синовдан ўтказилди. Комбайнчилар VECTOR 410 ни ўзига яқин кўриши тасодиф эмас. Чунки бу техника Ўзбекистоннинг тупроқ шароитларига мослаша олади. “Нима учун уни қачонлардир машинистлар яхши кўриб қолишган?” деган саволга улар: “Фойдаланиш осон, 6 минг литр сиғимли катта бункерга эга, 16 соатгача қушимча ёқилғи қуйишсиз ишлайди. Катта жаткаси иш жараёнида жуда кенг майдонни қамраб олиш имконини беради ”, – дея жавоб беришади.

Мақсад – комбайннинг камчилик ва хатоликларсиз тўлиқ ишлашини исботлаш. Маълумки, дастлаб ушбу комбайн Россиянинг ёмғир билан суғорилган лаълми ерларида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган. Шунинг учун икки-уч йил олдин уни ишлатиш жараёнида, комбайн рамасида камчилик бўлган. Аммо ўтказилган синовда VECTOR 410 ўзимизнинг далаларни ажратиб турадиган суғориш ариқлари орқали ҳам хавфсиз ўта олишини намойиш этди.

Тажриба иштирокчилари комбайннинг тупроқ шароитимизга мослашиш қобилиятига аъло баҳо беришди. Таъкидлаш жоизки, такомиллаштирилган рамалар мутахассисларга иш жараёнида ўзининг анча мустаҳкам эканлигини кўрсатди. Ахир ишлаб чиқарувчилар уларга 10 йиллик кафолат бераяпти!

Бундан ташқари, комбайннинг техник тавсифларида ёзилган барча кўрсаткичлар, хусусан, бир мото-соатда 24-25 литр ёқилғи сарфлаши, жатканинг ҳақиқатан ҳам беталофат донни ажратиб олиши кабилар фермерлар ва кластер раҳбарларига тажриба давомида намойиш этилди. Бир сўз билан айтганда, техниканинг афзалликлари яққол кўриниб турибди.

Энг муҳими, натижани айтмайсизми. Синовдан сўнг шу куннинг ўзидаёқ учта фермер дарҳол Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи билан VECTOR 410 комбайнини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади.

Муаллиф

Leave a Reply