photo_2.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2 сентябрь куни Пекин шаҳрига келди.

Пекин шаҳрининг “Шоуду” халқаро аэропортида мамлакатимиз Президентини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган «Дяоюйтай» қароргоҳига йўл олди. 

photo_1.jpg

Президентимиз Ислом Каримов Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда мустақил тараққиётимиз давомида қандай улкан ютуқларга эришган бўлсак, турмушимиз янада обод ва фаровон бўлиб, одамларимизнинг ҳаётдан розилиги ортиб бораётган бўлса, бунинг негизида аввало тинчлик ва осойишталикни сақлаб, азал-азалдан шундай фазилатларни кўз қорачиғидек асраб, ёш авлодимизни ана шу руҳда тарбиялаб келаётган халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақлу заковати, мустаҳкам иродаси мужассам эканини алоҳида таъкидлади.

photo_3.jpg

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Тошматов ва бошқалар мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз Қуролли Кучлари олдига давр талабига мувофиқ офицер кадрлар тайёрлашдек долзарб вазифа қўйилганини таъкидлади.